28 Июл 2023 йил
374
Ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб олинган уй машмашаси
2023 йил 11 июль куни Янги Наманган туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил ноябрь ойида Чортоқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, ўзига тегишли бўлган Давлатобод туманидаги хонадонни 11.500 АҚШ долларига сотиб, пул маблағларини тўлиқ олиб, уй ҳужжатларини шу кунга қадар расмийлаштириб бермай ёки олган пулларини қайтариб бермасдан, шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати