24 Феврал 2022 йил 510

Ҳайвон ўғриси қўлга олинди

2022 йил 19 февраль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 февраль куни соат 14:00 дан соат 16:00га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи олдига боғлаб қўйган нархи 5.000.000 сўмлик бир бош қўйини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаркатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 21 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech