21 Август 2021 йил 595

Ҳайрия ҳашари доирасида мухтожлардан хабар олинди.

Ҳашар халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатликнинг ифодасидир. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан юртимизнинг барча гўшаларида умумхалқ ҳайрия ҳашарлари ўтказиб келинмоқда. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остидаги ҳашар тадбирлари Наманган вилояти ИИБ ва унинг соҳавий хизматларида ҳам амалга оширилди.
ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан ҳам дастлаб бошқарма маъмурий биносида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Мавжуд дарахтларнинг таги юмшатилиб, Катта Фарғона канали бўйлари чиқиндилардан тозаланди.

Шундан сўнг батальон командири ҳамроҳлигида 15 нафар ходимлар шаҳардаги Ғирвонсой маҳалласидаги ижтимоий ёрдамга мухтож оила ҳолидан хабар олиб, ушбу хонадоннинг қурилиш ишларига кўмаклашишди.

Хонадондаги деворлар оқланди, дераза ромларига янги бўёқлар билан кўрк берилди. ортиқча ва кераксиз буюмлар олиб ташланиб, уйнинг ҳовлиси тартибга келтирилди. Ходимлардан икки нафари эса ҳашарда иштирок этган хонадон эгалари ва ҳамкасблари учун таом ҳозирлашди. Вилоят ИИБ ва унинг соҳавий хизматлари томонидан жойларда ҳайрия ҳашарлари давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech