4 Декабр 2020 йил
464
Ҳайдовчининг эътиборсизлиги пиёданинг ўлимига сабаб бўлди.
Шу йил 3 декабрь куни соат 15:00 ларда Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ғалаба кўчасида 2001 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб, автомашинани орқага ҳаракатлантираётган вақтида орқасида турган, 1950 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Натижада, пиёда тан жарохати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати