18 Апрел 2022 йил 448

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги йўловчининг жароҳат олишига сабаб бўлди.

2021 йил 2 апрель куни соат 17:00 ларда, 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўлининг 54 км.да, Чуст тумани Чустнон-Дўстларобод МФЙ ҳудудида 1986 йилда туғилган аёл Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Натижада, автомашина салонида бўлган, 1981 йилда туғилган йўловчи қўшма шикаст, бел умуртқаси ва орқа мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 17 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech