11 Июл 2023 йил
362
Ҳайдовчининг чўнтагидан “гашиш” топилди
2023 йил 30 июнь куни Чуст туман ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамда ДХХ Чуст туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Чуст тумани Зарафшон МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Ласетти русумли автомашина тўхтатилиб, автомашина ҳайдовчисининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, шимининг чап чўнтагидан полиэтилен парчасига ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра ушбу модданинг соф оғирлиги 30,66 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати