30 Декабр 2021 йил 408

Ҳайдовчилар келишолмай қолди

2021 йил 21 декабрь куни, Норин туманида рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар Яшнабод туманида яшовчи, 2020 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми судланган, 1992 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 19:24 ларда, ишонч қоғози билан бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли автомшаинасида Норин туманида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Нексия-3 русумли автомашина ҳайдовчиси уни ҳаракатига тўсқинлик қилганлиги ҳолатини, ўзига тегишли бўлган “Айфон-10 мах” русумли уяли телефон аппаратига видео тасвирга олаётган вақтида уни тўхтатиб, “Нима сабабдан мени видеога оляпсан”-деб, қўлида бўлган уяли телефон аппаратини тортиб олиб, кетиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ишонч қоғози билан бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech