14 Ноябр 2020 йил 526

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига пора таклиф қилди.

Шу йил 3 ноябрь куни, Уйчи тумани ИИБ ЙҲХГ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлимига билдирги орқали мурожаат қилиб, шу куни соат 09:25 ларда, Уйчи тумани марказида хизмат олиб бораётган вақтида, Дамас русумли автомашина хайдовчиси, Уйчи туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро тегишли ҳужжатларсиз бошқараётганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги ва автомашинани жарима майдонига олиб кириб қўйганлигини, ҳайдовчи автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 1.000.000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат бўйича ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ва вилоят ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Уйчи тумани Беруний МФЙ Беруний кўчасида жойлашган туман ИИБ ЙҲХГнинг жарималар майдончасида фуқаро туман ИИБ ЙҲХГ катта инспекторига 925.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД Уйчи туман бўлими томонидан 2020 йил 13 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech