Ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлган. Инспекторга интизомий жазо берилган.
Ижтимоий тармоқларда “ИИБ ЙПХ ходими фуқарога кескин таҳдид қилмоқда.” изоҳи билан тарқалган видеохабар юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг расмий муносабати.
2018 йилнинг 23 октябрь куни режа-тақсимот асосида Наманган шаҳар А.Темур кўчаси Темирйўл вокзали чоррахасига хизматга жалб этилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 2-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Мухитдинов Шавкатжон Хамидуллаевич хизмат олиб бораётган вақтида, шу куни соат 14:00лар чамасида Дамас русумли автомашина одам ташиш билан шуғулланаётганлиги учун инспектор томонидан тўхтатилганда, ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай қочиб кетганлиги сабабли, кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган инспектор томонидан тўсиб тўхтатилган ва ҳужжатларини тақдим қилиш сўралган. Ҳайдовчи эса ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим қила олмасдан қочишга уринган. Ушбу ҳолатдан сўнг инспектор Мухитдинов қўшимча ёрдам кучи келгунга қадар ҳайдовчини ушлаб турган. Инспектор шунингдек, ҳайдовчининг спиртли ичимлик таъсиридалигидан шубхаланиб, уни Наркологияга диспансерига шифокор врач кўригидан ўтказиш учун олиб борганида ҳайдовчи чиндан ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Шундан сўнг, ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетишига сабаб бўлганлиги ва фуқаро билан қўпол муомалада бўлиб, жамоатчиликни салбий фикрларини келтириб чиқарганлиги учун Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2018 йил 1 декабрь кунидаги 46-сонли буйруғига асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 2-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Мухитдинов Шавкатжон Хамидуллаевичга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги 3413-сон қарорида тасдиқланган “Ички ишлар органларининг интизом устави”нинг 46-банди 2-хатбошисини қўллаб, “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинган.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати