28 Ноябр 2020 йил 445

Ҳайдовчи пиёдани уриб воқеа жойидан жуфтакни ростлади.

Шу йил 14 ноябрь куни соат 11:00 ларда Наманган шаҳар Ровустон МФЙ Янгичек кўчасида Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган 19 ёшли ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб юборган. 

Натижада, пиёда бош мия чайқалиши, чап қўл билак суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 21 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech