20 Октябр 2020 йил 427

Ҳайдовчи пиёдани уриб, сўнгра “Hyundai porter” билан тўқнашди.

Шу йил 23 сентябрь куни соат 11:30 ларда, Хаққулобод-Чўжа йўлининг 19 км.да Нексия русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, сўнгра қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Норин туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Hyundai porter русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчи, Норин туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро чап оёқ товон суягини ёпиқ синиши ва пиёда иккала билак, сон соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech