13 Август 2021 йил 398

Ҳайдовчи маст ҳолдаги пиёдани уриб юборди.

Шу йил 2 август куни соат 22:20 ларда, Чуст тумани Зарафшон МФЙ ҳудудида, Тошкент вилоятида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, спиртли ичимликдан маст ҳолатда йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшаган, 1975 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech