24 Феврал 2022 йил 463

Ҳайдовчи инспекторга тўрт юз минг сўм пора таклиф қилди

2022 йил 16 февраль куни, Наманган вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари саф бўлинмалари йўл-патруль хизмати батальони иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу йил 16 февраль куни Косонсой тумани марказида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириб хизмат олиб бораётган вақтида, Нексия-2 русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчини ҳужжатларини текширганида, уни ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини аниқлаб, унга нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига олиб борганида, ҳайдовчи маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетиш эвазига 400.000 сўм пул маблағларини пора тариқасида таклиф қилаётганлигини билдириб, фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Инспекторнинг билдиргисига асосан шу куни соат 18:35да Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан тезкор-тадбир белгиланиб, ўтказилган тадбир давомида, Косонсой туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Косонсой тумани ИИБ биноси олдида инспекторга 400.000 сўм пул маблағларини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман прокуратураси томонидан 2022 йил 23 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech