25 Феврал 2022 йил 610

Ҳайдовчи инспекторга бир миллион сўм пора таклиф қилди

2022 йил 22 февраль куни, Наманган вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси саф бўлинмалари йўл-патруль хизмати батальони биринчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу йил 22 февраль куни белгиланган йўналиш бўйича Тўрақўрғон тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, Тўрақўрғон тумани Чуст Кўприк МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги ЗИЛ-131 русумли юк автомашисини тўхтатиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш сўралганида ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилган бўлсада, ҳайдовчининг отаси автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш ва тузилган маъмурий баённомани йўқ қилиб беришни сўраб, эвазига 1.000.000 сўм маблағларини пора тариқасида таклиф қилаётганлигини билдириб, фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Инспекторнинг билдиргисига асосан шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари ва ИЖҚКД туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган ҳайдовчининг отаси Тўрақўрғон тумани Чуст кўприк МФЙ ҳудудида жойлашган “Муаззам баҳолаш” МЧЖга қарашли автомобилларни вақтинча сақлаш жарима майдони ҳудудида инспекторга 1.000.000 сўм пулларни берган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД Тўрақўрғон туман бўлими томонидан 2021 йил 24 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech