1 Май 2021 йил 413

Ҳайдовчи инспекторга 500 000 сўм пора таклиф қилди.

Жорий йил 28 апрель куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор Қурбонов Ойбек Бахриддинович билдирги орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими бошлиғига мурожаат қилиб,  шу куни, Косонсой туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқараётганлиги, Наманган вилояти ИИБ ЙХХБ 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор А.Мирахмедов томонидан аниқланиб, жарималар майдончасига тортилганлиги, бироқ фуқаро Косонсой тумани ИИБ ЙҲХГ биносига келиб, “Старший экансиз, жарима баланд экан, ёрдам беринг-деб” 500.000 сўм пул беришини айтиб, пора таклиф қилганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан тезкор-тадбир белгиланиб, ўтказилган тадбир давомида, фуқаро 400.000 сўм пулларни О.Қурбоновга пора тариқасида Косонсой тумани Тиббиёт коллежи биноси олдида берган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, холислар гувоҳлигида пуллар кўздан кечирилиб, баённома орқали ашёвий далил тариқасида олинган.    

Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД Косонсой туман бўлими томонидан Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech