16 Март 2021 йил 406

Ҳайдовчи ИИБ ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилди.

Жорий йил 3 март куни, Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-отряд командири билдирги орқали мурожаат қилиб, Учқўрғон тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси, Учқўрғон туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқарога нисбатан маъмурий тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомашинани жарима майдонига тортган вақтида ҳайдовчи тўпланган ҳужжатларни судга тақдим этмаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига, 1.500.000 сўм пулларни беришини айтиб, пора таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Ҳолат бўйича шу куни соат 20:40 ларда, Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учқўрғон туманида жойлашган жарима майдончаси олдида 4-отряд командирига фуқаро 1.500.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман прокуратураси томонидан Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech