19 Октябр 2020 йил 470

Ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини тъминлай олмай вафот этди.

Шу йил 16 октябрь куни соат 01:30 ларда Нанай-Янгиқўрғон йўлининг
7 км.да Хундай Фортер русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, чуқурликка тушиб кетган.

Натижада, ҳайдовчи қўшма шикаст, бош мия очиқ шикасти, чакка соҳаси 2-3 см чуқурликда йиртилиши ташхиси билан шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech