Ҳайдовчи чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига 1000 АҚШ доллари ва 4 дона телевизорларни пора тариқасида таклиф қилди
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 3-туманлараро ЙПХО командир ўринбосари Ўзбекистон Респубьликаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 01 декабрь куни соат 08:00 ларда Наманган мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 3-туманлараро ЙПХО инспектори ва Наманган вилояти ИИБ кинология хизмати инспекторлари “Кобалт” русумли автомашинани тўхтатиб текширган вақтида, ушбу автомашина ҳайдовчиси, Андижон вилоятида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро автомашинанинг салон қисмида жами 17 дона чет элда ишлаб чиқарилган “Yasin” номли телевизорларни тегишли ҳужжатларсиз “Водий-Тошкент” йўналиши бўйлаб, Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланган. Фуқаро ушбу ҳолат бўйича хужжатлар расмийлаштирмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари ва 4 дона телевизорларни пора тариқасида беришини айтиб 900 АҚШ долларини бераётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хурматли фуқаролар давлат органларига пора таклиф қилиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати