28 Июл 2025 йил 885

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирларида фуқаронинг яшаш уйида гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 17 июль куни вилоят худудида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ҳамда “Қорадори-2025” тадбирлари давомида, ДХХ туман бўлими ва Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чортоқ тумани, “Ора-ариқ” маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган, фуқаро Ю.Мнинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ер тўласида соф оғирлиги 10,80 грамм бўлган “Марихуана”, соф оғирлиги 0,17 грамм бўлган “Гашиш” ҳамда оғирлиги 0,36 грамм бўлган таркибида гиёҳвандлик моддалари тетрагидроканнабинол, морфин, кодеин ва тебаинлар моддалари сақламайдиган кўкнор ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech