Ҳарбийлар очиқ осмон остидаги музейига экскурсия қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4-август кунидаги ПҚ-3898 сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савиясини, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунё қарашини шакллантириш, уларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини чуқур сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчилари билан 2021 йилнинг 18 сентабр куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Ахсикент – очиқ осмон остидаги музей мажмуаси”га экскурсия ташкил этилди.
Экскурсия мобайнида муддатли ҳарбий хизматчилар “Ахсикент” археологик ёдгорлигининг ўрганилган обектларини, қадимги “Ахсикент” археологик ёдгорлигининг топилмалари тўғрисида, шунингдек, қадимда “Ахсикент” буюк ипак йўлида ўзига хос бўлган тарихи тўғрисида бир қатор ма’лумотларга эга бо’лдилар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати