7 Сентябр 2021 йил 649

Ҳарбийлар “Меҳнат ва шуҳрат” музейида меҳмон бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254 сонли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчиларининг маданий ва маънавий хордиқ олишлари ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида янги барпо этилган “Меҳнат ва шуҳрат” музейига экскурция ташкил этилди.

Экскурция мобайнида муддатли ҳарбий хизматчилар Мустақиллик йилларида Ички ишлар органлари фаолияти, хизмат ўташ пайтида жасорат кўрсатган ходимлар ва Наманган вилоятининг ўзига ҳос бўлган тарихи тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech