14 Сентябр 2021 йил 790

Ҳарбийлар иштирокида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профлактик тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропотртларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида юзага келаётган масалаларга аниқлик киритиш ва ҳарбий хизматчилар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ИИВ Халқаро аэропотртларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Н.Ф.Пирмаматов, 7254-сонли ҳарбий қисм командири подполковник У.Ш.Мамаджанов, Наманган ҳарбий прокуратураси терговчиси адлия капитани И.И.Улканбоев, қўмондонлик тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи подполковник Ш.Х.Баротовлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар шахсий таркибга содир бўлаётган қонунбузилиш ҳолатлари, жиноятлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди. Тадбир якунида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор долзарб вазифалар белгиланди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech