22 Сентябр 2021 йил 382

Ҳарбийлар эзгулик йўлида донорлик қилишди.

Бизга маълумки, инсонлар доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайдилар. Шундай экан, биз донорларни беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу-ниятли инсонлар дейишимиз мумкин. Сабаби улар қонга муҳтож, минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Шу каби эзгу амаллар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан 2021 йил 21 сентабр куни амалга оширилди. Тадбир Республика Қон қуюш маркази Наманган вилояти филиали шифокорлари иштирокида ўтказилди. Шу куни ҳарбий хизматчилар ўз ихтиёрлари билан қон ва унинг компанентларига муҳтожлар учун қон топширишди.

Амалга оширилаётган бу каби хайр-саҳоватга бой амаллар кимнингдир соғлиғини яхшилашга, ҳаётини узайтиришга кўмак бўлаётган бўлса, ҳарбий хизматчиларга бундан ортиқ бахт йўқ дейди 7254-сонли ҳарбий қисм командирининг ўринбосари подполковник Бобиржон Мунисов.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech