18 Ноябр 2021 йил 663

Ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар иштирокида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчи ёшлари иштирокида 18-ноябр “Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мамлакатимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда ҳарбийлар ва ўқувчи ёшларнинг байроғимизга бағишланган шъерлари ҳамда қўшиқлари билан қилган чиқишлари йиғилганларда катта таъсурот қолдирди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир, мактабда тахсил олаётган ёшларимиз қалбида мустақил юртимиздан фахрланиш, ғурурланиш ҳисси пайдо бўлишига муносиб хисса қўшди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech