19 Ноябр 2022 йил 463

Ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар иштирокида “Магрур ҳилпирайвер, юртим байроги!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254 сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва Наманган вилояти Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги 58-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчи ёшлари иштирокида 18 ноябрь-“Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан “Магрур ҳилпирайвер, юртим байроги!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мамлакатимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тадбирда ўқувчи ёшларнинг байрогимизга бағишланган шеърлари ва қўшиқлари ҳамда ҳарбийларнинг қол жанги усуллари билан қилган чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир мактабда таҳсил олаётган ёшларимиз қалбида мустақил юртимиздан фахрланиш, ғурурланиш ҳиси пайдо бўлишига муносиб ҳисса қўшди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech