22 Декабр 2021 йил 639

Ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шахридаги 7254 сонли ҳарбий қисмда Наманган ҳарбий прокуратураси ва Миллий Гвардия Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Консепцияси” тўғрисидаги Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб 2021 йилнинг 22 декабрь куни “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Ўтказилган ушбу тадбирда Наманган вилоятида жойлашган таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари иштирок этишди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда ўқувчи ёшларга ҳарбий кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар ҳамда замонавий қурол-аслаҳалар намойиш этилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech