14 Сентябр 2021 йил 364

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик йўловчининг ўлимига сабаб бўлди.

2021 йил 11 сентябрь куни соат 06:30 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 59 км.да, Тепа Найманча МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашанида бўлган йўловчи, Чуст туманида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, бош мияни эзилган жароҳати ташхиси билан ва автомашинада бўлган йўловчи, Чуст туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро чап ўмров суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-кисми жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech