30 Март 2021 йил
345
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик пиёданинг ўлимига сабаб бўлди.
Жорий йил 28 март куни соат 19:55 ларда, Наманган шаҳар Машраб МФЙ Оромгох кўчасида ГАЗ-3110 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия очиқ шикасти ва кўкрак қафаси эзилиши ташхиси билан шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати