18 Май 2021 йил 626

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган ҳайдовчи ўз умрига зомин бўлди.

Жорий йил 16 май куни соат 17:40 ларда, Косонсой-Чуст-Поп-Навбаҳор йўлининг 76 км.да, Поп тумани Юксалиш МФЙ ҳудудида, Фарғона вилояти Бувайда туманида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Поп туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, Бувайда туманидаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган қиз бош мия чайқалиши, чап қўл билак суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech