Ҳар касбнинг ўз устози бор.
Устоз! Бу сўзни тинглаганда қалблар жунбушга келиб, кўнгиллар ёришиб кетади. Зеро, эсимизни таниган илк онларимиздан бошлаб, то ҳозирга қадар айнан ана шундай зотлар бизнинг қўлимиздан тутиб келмоқда. Биламизки ҳар касбнинг ўз устози бор. Энг машаққатли ва юксак масъулият талаб қиладиган касблардан бири, яъни ички ишлар органи ходими деган номнинг ўзи шараф бўлса, шу касбнинг устозлик даражасини олиш икки карра шарафдир.
1 октябрь Устоз ва мураббийлар куни мносабати билан Нманган вилоят ИИБ кадрлар бошқармаси томонидан соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган, ўзининг фидойилиги, мехнатсеварлиги билан ёш авлодга ўрнак бўлиб, ходимларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда билим кўникмаларини ошириш учун бор куч ва меҳнатини аямаётган фахрий устозлар ва бошқарма бошлиғи самимий муборакбод этилди.
Бошқарма биносида ўтказилган кичик тадбирдан сўнг ходимлар ҳозирда истеъфода бўлган фахрий устозлар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олишди. Бир пиёла чой устида қурилган самимий суҳбат давомида фахрийлар ўзларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари, машаққатлари ва муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилишди. Ҳозирда соҳада фаолият олиб бормасаларда шогирдлар томонидан ҳалигача эъзоз ва ҳурмат топётганларидан миннатдор эканликларини билдириб, қўлларини дуога очишди.
Бу мўътабар зотларни ҳар қанча эъзозласак оз. Боиси бугун ички ишлар органида хизмат қилаётган оддий сафдор ходимдан то раҳбарларнинг хам эришаётган муваффақияти ва ютуқларида мана шу инсонларнинг ҳиссаси катта. Байрамингиз муборак бўлсин, фидойи зотлар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати