4 Феврал 2022 йил
563
Ҳақорат жиноятга йўл очди
2022 йил 31 январь куни соат 00:06 да, шифохонадан тушган хабарга кўра, шу йил 30 январь куни соат 23:30 ларда, Уйчи туманида яшовчи Б.Н., 1986 йилда туғилган фуқаро, Уйчи туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган синфдоши О.Н. билан уни яшаш уйи олдида “Сен мени синфдошларни олдида ҳақорат қилдинг”-деб, ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба урган.
Натижада, синфдоши О.Н. чап ён бош соҳасидаги қорин бўшлиғига кириб борувчи кесилган санчилган жароҳати билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 31 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати