15 Январ 2022 йил 625

Ҳамкорликдаги тадбирда хонадондан гиёҳванд модда топилди

2021 йил 11 январь куни Чортоқ туман ИИБ ходимлари ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чортоқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадаги сандиқ ичидан 14 та қора рангли целлофан пакетларга ўралган, 29 дона гугурт қутиларида, 3 дона банка идишларда қуруқ ҳолдаги, ўткир хидли, кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 814,2 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech