18 Декабр 2020 йил 506

Ҳамкорликдаги тадбирда қиморхона фош этилди.

Шу йил 16 декабрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” ва “Чегара-тозалаш” тадбирлари давомида Учқўрғон тумани ИИБ ТЭҚКГ бошлиғи, катта тезкор вакили, ҲПБ профилактика инспекторлари ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходими, ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан хамкорликда Учқўрғон туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида 10 нафар фуқароларга бир гуруҳ бўлиб, ўртага пул тикиб, қимор ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил қилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech