12 Май 2021 йил
359
Ҳамкорликдаги тадбирда наркотик модда сақлаб келаётган фуқаро аниқланди.
Шу йил 4 май куни вилоят ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ва Янгиқўрғон туман ИИБ 5-сонли ИИБ бошлиғи томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, шу туманда яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги кўйлагининг чўнтагидан қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,2 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати