Ҳамкорликдаги тадбирда гиёҳванд модда сақлаб юрган фуқаро аниқланди
Шу йил 16 февраль куни соат 00:20 ларда, шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари ва вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ ходимлари ҳамда Ўз.Р МГ Наманган вилояти бошқармаси ҳарбийлари томонидан Наманган шаҳар Давлатобод туман Юксалиш МФЙ ҳудудида жойлашган “Балиқхона” контейнери кўздан кечирилганда шу ерда қоровул бўлиб ишловчи, Косонсой туманида яшовчи фуқаро ва унинг таниши Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи фуқароларнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларнинг ёнидан ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг умумий соф оғирлиги 0,43 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати