15 Феврал 2021 йил
375
Ҳамкорликдаги тадбирда фуқаро гиёҳванд модда билан қўлга тушди.
Жорий йил 8 февраль куни Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика катта инспектори ҳамда Ўз.Р МГ Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Поп туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган шимининг ўнг чўнтагидан қоғоз бўлагига ўралган, ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун Поп туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 1,10 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати