5 Июн 2023 йил 233

Ҳамкасбини тунаган ҳамшира

2023 йил 26 май куни Наманган шаҳрида яшовчи, РШТЁИМ Наманган филиалида ҳамшира бўлиб ишловчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс, РШТЁИМ Наманган филиали ҳамширалар ҳонасида бўлган шкаф ичидаги сумкасидан 3.086.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 4-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни аризачининг ҳамкасби, 1970 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech