Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ХИИИ сессияси бўлиб ўтди
Дастлаб вилоят ҳуқуқни мухофаза этувчи органлари раҳбарларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактикаси борасида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.
Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғи ҳудудларда ПҚ-1-сон Қарори бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, аҳолининг энг муҳим муаммоларига самарали ечим топиш, вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактика тадбирлари натижалари ҳамда “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан сессия иштирокчиларига маълумот берди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати