27 Июл 2021 йил
388
Гултувакда етиштирилган “Кўкнор”
Жорий йил 18 июль куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан, Поп туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаронинг яшаш ҳовлиси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон йўлагидаги 2 дона гултувакларга 7 туп кўкнори ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати