13 Июн 2023 йил
389
Гугурт қутисига жойланган “Марихуана”
2023 йил 7 июнь куни Косонсой туман ИИБ ходимлари томонидан “Тинтув” тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Косонсой туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди ва ҳовлисидаги қўйхонасининг том қисмидан 9 дона гугурт қутида ўткир хидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинди.
Вилоят ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг оғирлиги 26,55 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати