Гугурт қутисидан "Марихуана" чиқди
2022 йил 15 февраль куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Чегара-тозалаш” тадбири давомида, туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспектори ҳамда ЖТСБ кинологи томонидан, Поп туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги омборхонасидан гугурт қутисига солинган, қоғозга ўралган ўткир ҳидли, кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 14,66 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати