3 Феврал 2021 йил 242

Гиёхванд моддаларга қарши тадбирлар самара бермоқда.

2021 йил 26 январь куни ДХХ туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйи оғилхонасидаги курткасининг чап чўнтагида ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 33,83 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech