Гиёҳванд моддаларга қарши кураш давом этмоқда.
Жорий йил 22 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги”, “Антитеррор-Тозалаш” ва “Чегара-Тозалаш” тадбирлари давомида, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро Янгиқўрғон туманида жойлашган ошхонада ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги курткасининг ўнг чўнтагида қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,89 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати