22 Март 2021 йил 388

Гиёҳванд модда сотган шахс қўлга олинди.

Шу йил 16 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган туман ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори, ТЭҚКГ тезкор вакиллари томонидан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1950 йилда туғилган фуқаро шу йил 16 март кунига қадар яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддасини қонунги хилоф равишда сақлаб келиб, шу куни таниши, Наманган туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқарога 50.000 сўмга сотишга келишиб, гиёхванд моддасини сотганлиги аниқланган.

Олинган тезкор маълумотга асосан, фуқарони шу куни соат 18:00 ларда, Наманган туманида жойлашган МЧЖ биноси олдида тўхтатилиб, холислар иштирокида унга ўзида ноқонуний нарса ва буюмлар сақлаётган бўлса ихтиёрий топширишлиги тушунтирилганида ёнидаги фуқародан 50.000 сўм пул эвазига сотиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур кўрсатмага асосан, фуқарони чақиртирилганида, ўз ихтиёри билан гиёҳвандлик моддасини тақдим этган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқародан олинган модданинг соф оғирлиги 1,06 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, фуқаронинг таниши тақдим қилган модданинг соф оғирлиги 0,47 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 март куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech