25 Апрел 2022 йил 348

Гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга олинди.

2022 йил 23 апрель куни Норин туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори, ҲПБ инспектори, ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан ўтказилган тадбир давомида, Норин туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро тумандаги “Бобур” МФЙ ҳудудида Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган танишига елим пакетга ўралган моддани 50.000 сўмга сотган вақтида ушланган. Текширув давомида, фуқаронинг қўлида бўлган эркаклар картмонидан бир дона целофан пакетга ўралган модда ҳамда 50.000 сўмлик купюрадаги пул ва бир дона электрон тарози борлиги кўрилиб, текшириб кўриш учун олинган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,37 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 24 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech