22 Апрел 2022 йил
475
Гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга олинди.
2022 йил 19 апрель куни соат 15:50 ларда, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида Давлатобод туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадони олдида шартли ҳаридорга 300.000 сўм пул эвазига бир бўлак, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, моддани сотган вақтида ушланган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг оғирлиги 1,11 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 21 апрель куни куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати