15 Декабр 2021 йил
415
Ғишт ишлаб чиқариш цехига ўғри тушди
Шу йил 9 декабрь куни, Наманган туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 22:00 ларда, Наманган туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Наманган тумани ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цех майдонида бўлган умумий нархи 4.500.000 сўмлик автомашина эҳтиёт қисмлари ва ғишт ишлаб чиқариш дастгоҳини эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати