Гилам ва қушларни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди.
2021 йил 26 сентябрь куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси Давлатобод туманида жойлашган уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, хонада бўлган нархи 7.700.000 сўмлик гиламлари ва умумий нархи 1.200.000 сўмлик қушларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган ва Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати