19 Апрел 2025 йил
352
Гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди
Жорий йилнинг 15 апрель куни “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Наманган шаҳар ИИБ Ҳуқуқ-тартибот маскани ходимлари томонидан “Сардоба” маҳалласи ҳудудида Наманган шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро Қ.Ининг ёнидан 0,77 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати