31 Октябр 2025 йил
159
Гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбир давомида, Наманган тумани «Оқбулоқ» маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Х.О. туманнинг «Олмазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхонада тадбир иштирокчисига соф оғирлиги 1,19 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 300.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати